- Голоса:
Переводы песни Hay omon - lazgi:
русскийO'lmas Olloberganov - Текст песни Hay omon - lazgi
Ҳай омон-ай! Омон!
Омон-ай! Омон!
Асирам, бенавоям,
Бекасам, гирифторам,
гирифторам, омон!
Умримда газмарам
гули гулзор сайрина!
Фасли баҳор истамарам,
булбул ўлмаса.
Гулзор сайрина найларам,
ал гул ўлмаса.
Ғани́й доғлар, ғани́й доғлар
Қорли бўлар, қорсиз бўлмас!
Йигит боши эсон бўлса,
Ёрли бўлар, ёрсиз бўлмас! Қайси фалак буржининг
меҳри пуранворисан,
Қайси садаф дуржининг
гавҳари шаҳворисан,
Кайси Хўтан оҳуси
нофаи тоторисан,
Қайси чаманзорнинг
лолаи гулнорисан,
Сўйла менга, эй санам,
кимнинг севар ёрисан? Олагўз, бўй, бўй, бўй!
Қорагўз, бўй, бўй!
Олагўз, гал бари, эй!
Қорагўз, гал бари! Қоматинга бандадур
боғ аро сарви равон,
Лаъли лабинг рашкидин
ғунча эрур бағри қон,
Чунки чаман саҳнида
бўлса юзинг гулфишон,O'lmas Olloberganov - Hay omon - lazgi - http://ru.motolyrics.com/olmas-olloberganov/hay-omon-lazgi-lyrics.html
Ноласин айлар фузун
булбули бехонумон,
Сўйла менга, эй, санам,
кимнинг севар ёрисан? Ҳой, олагўз, бўй, бўй!
Қорагўз, бўй, бўй!
Ҳой, олагўз, гал бари, ҳа!
Қорагўз, гал бари! Йиғлатур ошиқларинг
лаъл лабинг хандаси,
Қумрии нолон эрур
сарв қадинг бандаси,
Ҳусну жамол авжининг
ахтари тобандаси
Кўрса агар оразинг,
бўлғуси шармандаси,
Сўйла менга, эй, санам,
кимнинг севар ёрисан? Олагўз, бўй, бўй, бўй!
Қорагўз, бўй, бўй, бўй!
Олагўз, бўй, бўй, бўй!
Қорагўз, бўй, бўй, бўй! Бир кеча айлаб менга
меҳру муҳаббат аён,
Ҳамраҳу йўлдошсиз
барча улусдин ниҳон,
Кулбаи аҳзонима
бўлсанг агар меҳмон,
Комили маҳзунинга
ростини эткил баён,
Сўйла менга, эй, санам,
кимнинг севар ёрисан. Ҳой, олагўз, бўй, бўй!
Қорагўз, бўй, бўй!
Ҳой, олагўз, гал бари, ҳа!
Қорагўз, гал бари!